Лотар Маттеус: "Моуриньо доим майдонда ғолиб бўлган"

Tolibjon Qosimov
12 апр 2014
"Бавария" ва Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Лотар Маттеус "Атлетико" - "Челси" ўртасидаги баҳслардан олдин ўз фикрларини билдирди.
"Ғалати ҳолат. Бу Моуриньога ўхшамаяпти. У доим майдонда ғалаба қозонган, уни ташқарисида эмас.

Куртуа ўйинда иштирок этишга ҳақли деб ўйлайман", – дейди Маттеус.

Эслатиб ўтамиз, "Челси" ўзига тегишли бўлган Куртуанинг ярим финалда майдонга тушиши учун Мадрид клубидан 3 миллион евро сўраганди.

Кеча УЕФА Куртуа "Атлетико" сафида ҳеч қандай чекловларсиз майдонга тушиши мумкинлигини маълум қилди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sports.ru