Максим Шацких шогирдлари сешанба куни "Аякс" билан ўйнашади

Narzulla Saydullayev
19 фев 2017
Киевнинг "Динамо" клуби ёшлар жамоаси 21 февраль куни УЕФА Ёшлар лигаси мусобақаси доирасида Голландиянинг "Аякс" клубига қарши ўйнайди.

Украина клуби ёшларига айни пайтда ўзбекистонлик собиқ ҳужумчи Максим Шацких устозлик қилмоқда. Ҳамюртимиз мазкур баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

- "Аякс" билан ўйинга қандай кайфиятда етиб келаяпсизлар?

- Мураббийлар штаби, барча футболчилар, барчамиз финалда «Барселона»га қарши ўйнашимиз кераклигини айтмоқда. «Аякс» билан ўйинга келсак важоҳатлироқ бўламиз, сабаби баҳс сафарда бўлади. «Динамо-машина» ўз йўлидаги барча нарсани суриб ташлаши керак, шундай бўлишига ишонаман. Аммо барчаси йигитларга боғлиқ: Агар улар бир жамоа, бир оила бўла олишса барчаси яхши бўлади, - дейди Шацких.

Эслатиб ўтамиз, УЕФА Ёшлар лигаси мусобақаси плей-офф баҳслари фақат бир ўйиндан иборат бўлади. Агар "Динамо Киев" "Аякс"ни мағлуб этса чорак финалда "Монако" - "Реал Мадрид" жуфтлиги ғолибига қарши ўйнайди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia