Манба: Мариу Руй фаолиятини "Ал Насср"да давом эттиради

Sherzod Nurmatov
11 июл 2023
"Наполи" ҳимоячиси Марио Руй ёзда "Ал Насср"га ўтиши мумкин, дея хабар берди журналист Алфредо Педулла.

Манбага кўра, клуб трансфер кампаниясини давом эттирмоқда ва тез орада 32 ёшли португалияликни сотиб олишга ҳаракат қилади. Бу жамоада португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам тўп тепади.

Футболчининг "Наполи" билан келишуви 2025 йилнинг ёзида якунига этади. Руи ўтган мавсум А Серияда 22 та ўйинда қатнашиб, 6 та голга ассистентлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/alfredopedulla