"Манчестер Юнайтед" Де Хеа ва Кэррик билан шартномасини узайтирмоқчи

Aziz Tukhtamuradov
5 дек 2014
"Манчестер Юнайтед" Давид Де Хеа ва Майкл Кэрриклар билан шартномаларни узайтиради.
Де Хеанинг келишуви бир ярим йилдан сўнг ўз якунига етади. Бу нарса "Реал" жамоасининг тинчини бузмоқда. Манчестердагилар эса посбон билан шартнома узайтирилишига ишонадилар.

Кэррикнинг шартномаси эса шу мавсум сўнггида ўз якунига етади. Аммо "қизил иблислар" футболчи билан яна бир йиллик келишувга эришиш ниятидалар.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: soccer.ru