«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» Маккарти учун бош даъвогар

Narzulla Saydullayev
19 июл 2014
«Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенхэм» «Эвертон» ярим ҳимоячиси Жеймс Маккартини сотиб олиш учун асосий даъвогар саналишади, деб хабар бермоқда Goal.com нашри.
«Ирискалар» 23 ёшли футболчи билан 25 миллион фунт эвазига хайрлашишга тайёрлар.

«Қизил иблислар» бош мураббийи Луи ван Гал Маккартига қизиқиб қолганини тан олди. «Тоттенхэм» устози Маурисио Почеттино ҳам трансфер нишонларидан бири сифатида ушбу футболчини қайд этди.

Якунланган мавсумда Маккарти АПЛ доирасида 34та ўйин ўтказиб 1та гол урди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.com