

"Биз ўзимизни яхши томондан кўрсатдик ва рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятлар яратдик. "Ливерпуль" учрашув бошидан охиригача жуда яхши ҳаракат қилди. Жамоа 4та гол урди, мен дубль қайд этдим.
Урилган голлар вазифани осонлаштиради ва хотиржам бўлишга имкон беради. Жамоавий меҳнат жуда муҳим, бир киши билан муваффақиятга эришиш қийин. "Ливепуль" юқори ўринлар учун кураша олади" - дейди Мане.



