Манжукич март ойи маошидан воз кечди

Mirjalol Normatov
16 апр 2021
"Милан" форварди Марио Манжукич жароҳати сабабли март ойида ўйинларда қатнашмагани учун март ойи маошларидан воз кечди.

"Бу яхши ҳолат. Бу Марионинг профессионаллиги ва этикасининг даражасини, "Милан"ни қандай ҳурмат қилишини билдириб туради. Шу орқали у клубнинг лойиҳаларини, молиявий ҳолатини қўллаб-қувватлашини билдирмоқда", - деди "Милан" президенти Паоло Скарони.

"Милан" билан шартнома имзолаганидан кейин Марио Манжукич 5 ўйинда майдонга тушди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ANSA