Манжукич "Милан" учун 5 клубга рад жавобини берди

Mirjalol Normatov
15 янв 2021
Ҳужумчи Марио Манжукич "Милан" фойдасига қарорлар чиқарди.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича, 34 ёшли футболчи Испания, Туркия ёки Россия жамоаларидан бирига бориши мумкин эди. Унга "Сельта", "Бешиктош", "Локомотив", ЦСКА ва "Спартак" каби клублардан таклифлар бўлган. Аммо у "Милан"га розилик бергани боис таклифларга рад жавобини берган.

Манжукичнинг бозор нархи 2,5 млн еврога тенг.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal