Марчелло Липпи: «Реал» – «Ювентус» ўйинида Буффон ҳал қилувчи роль ўйнайди»

Narzulla Saydullayev
12 май 2015
«Ювентус» собиқ устози Марчелло Липпи Турин клубининг ЕЧЛ финалига чиқиш имкониятларини баҳолади.
«Реал» учун у қадар яхши йил эмас. Жамоа мухлисларини хурсанд қилиш учун сўнгги имконият ЕЧЛ финалига чиқиш.

Бироқ «Ювентус» еврокубоклардаги катта тажрибага эга. 90 минг мухлис қаршисида ўйнаш оғир, аммо «Юве»да рақибга зарба берадиган қурол бор.

Чоршанба кунги баҳсда Буффоннинг ўйини ҳал қилувчи аҳамият касб этади, бундан ташқари Видаль бошчилигидаги ярим ҳимоячиларга ҳам катта юк тушади.

Погба? 70 дақиқага бўлса ҳам энг кучли таркибни тушуриш керак», — дейди Липпи.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: sports.ru