

Мазкур баҳсда “машъалчилар” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Рақиб дарвозасига голларни Мирзоҳид Ғофуров билан Баҳодир Муртазоев киритди. Александр Хомяков шогирдлари навбатдаги синов-назорат баҳсини 31 июль куни олий лиганинг яна бир жамоаси “Сўғдиёна”га қарши ўтказишади. Ўйин Зоминдаги стадионда бўлиб ўтади.



