

Бу ҳақда клуб бош мураббийи Луис Энрике маълум қилди.
"Арда ва Маскерано яхши ишлашди. Улар эртага майдонга тушишга тайёр, буни шифокорлар тасдиқлади. Учрашувга тўхталадиган бўлсак, "Спортинг" - турнир жадвалининг пастки қисмидаги жамоалар каби жуда хавфли. Жон сақлаб қолиш учун уларда кам вақт қолди, шу сабабли навбатдаги ўйин "Спортинг" учун муҳим" - дейди Энрике.


