Менди ЕЧЛ рекордини ўрнатди

ЕЧЛ финалида “Челси” футболчилари “Манчестер Сити”ни (1:0) таслим этишди.

Лондонликлар кипери Эдуар Менди ушбу мусобақада 12 та учрашувда майдонга тушиб, шу беллашувларнинг 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолишнинг уддасидан чиқди.

Бу ЕЧЛда илк мавсумини ўтказган дарвозабонлар орасида рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Чунки шу пайтгача турнир тарихида ҳеч бир дарвозабон ЕЧЛдаги дебют мавсумида 12 а беллашувнинг 9 тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола билмаган. 

Менди 2020 йилнинг кузида “Ренн” клубидан “Челси”га кўчиб ўтганди.


Манба: Opta Sports