Месси "Интер Майами"да тиббий кўрикдан ўтди, унинг дебюти қачон бўлиши маълум

Aziz Tukhtamuradov
14 июл 2023
Лионель Месси "Интер Майами" машғулотларига борди.

У АҚШ клубида тиббий кўрикдан ўтди, кейин эса жамоа машғулотларига бориб, янги жамоадошлари билан учрашди. 

Мессининг "Интер Майами"га ўтиши 7 июнь куни эълон қилинганди. У 21 июлда Мексиканинг "Крус Асуль" жамоасига қарши ўйинда дебют қилиши мумкин. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ESPN