Лионель Месси учрашувда дублга эришди ва футбол лотереясида ҳам зарбада адашмади. У финалнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 35 ёшли форвард гуруҳ босқичи, 1/8 финал, 1/4 финал, 1/2 финал ҳамда ҳал қилувчи баҳсларда “man of the match” совринини қўлга киритган ўйинчи сифатида мундиал рекордини ўрнатди.
Бундан ташқари, Месси мазкур индивидуал номинацияда 11-маротаба ғолиб деб топилди ва ўз рекордини янгилашга эришди. Энг яқин таъқибчилари Криштиану Роналдуда (Португалия) 7 та, Арьен Роббенда (Нидерландия) эса 6 та “man of the match” совринлари бор.
Изоҳлар