

Маълумотларга қараганда, футболчи фаолиятини ЕЧЛда совринлар учун курашадиган жамоалардан бирида давом эттириш истагида. Унинг агенти Жорже Мендеш бу борада вариантлар изламоқда.
Хабар қилинишича, миланликлар футболчини камида 20 миллион еврога сотмоқчилар. Унга "Манчестер Юнайтед", "Реал" ва "Бавария" каби жамоалар томонидан қизиқиш бор.



