Уокер Миланга йўл олди

Omonjon To`xtamirzayev
23 янв 2025
"Манчестер Сити" ҳимоячиси Кайл Уокер бугун Миланга учиб боради ва "Милан" футбол клуби билан шартнома имзолайди.

Гап мавсум охиригача ижара ва 5 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартнома ҳақида кетмоқда. Агарда ёзда Уокер "Милан"га тўлиқ кўчиб ўтадиган бўлса, футболчи ва клуб 2027 йилгача мўлжалланган шартнома имзолашади. Ижара вақти давомида футболчининг маошини тўлиқлигича "Милан" тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Уокер "Манчестер Сити" сафида 2017 йил июль ойидан буён тўп тепиб келарди. Унинг амалдаги шартномаси 2026 йил ёзида якунига етади. Жорий мавсум 34 ёшли ўнг қанот ҳимоячиси 18 ўйинда майдонга тушиб, 3 та сариқ карточка ишлаб олди. "Transfermarkt" портали англияликни 10 миллион еврога баҳоламоқда.

Аввалроқ, "Милан" ҳимоячи Фоде Балло-Туре билан битимни бекор қилганди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Фабрицио Романо