

"Бу борада ўз фикримни билдира олмайман. Улар орасида нима бўлганини билмайман, Моуриньони жуда ҳурмат қиламан, у мен билан кўп суҳбатлашарди. Мураббий ҳақида ёмон гап айта олмайман, чунки у менга футболчи бўлиш учун имконият берган. Касильяс эса афсона ва Испания футболи тарихидаги энг яхши футболчилардан бири" - дейди Мората.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Касильяс ва Моуриньо ўртасида келишмовчилик юз берган. Жароҳатдан қайтган посбон мавсум охиригача захирада қолган, Диего Лопес эса асосий таркиб дарвозабонига айланган.



