Моуринью «Галатасарой» мураббийлари ва футболчиларини маймун деб атади. «Галатасарой» бу бўйича ФИФАга арз қилмоқчи

Khoja
25 feb 2025
Ўйиндан сўнг Моуринью «Галатасарой» футболчилари ва мураббийлар штабининг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.

«Мен ҳакамга раҳмат айтишим керак. Мен айтаётган вазиятда рақиб ўриндиғида ўтирганларнинг ҳаммаси маймундек сакрашарди. Агар ўйинни туркиялик ҳакам бошқарганида, Юсуф Акчичек биринчи дақиқадаёқ карточка олган бўларди, мен эса уни бешинчи дақиқада алмаштиришим керак бўларди», — деди «Фенербаҳче» бош мураббийи.

«Галатасарой» Моуриньюнинг сўзларини турк халқига ҳурматсизлик деб атаган баёнот берди.

«Фенербахче» бош мураббийи Жозе Моуринью Туркиядаги ишининг бошиданоқ турк халқи ҳақида тинимсиз ҳақоратомуз гапларни айтиб келади. Бугунги кунда унинг баёнотлари ахлоқсиз изоҳлардан оддийгина ғайриинсоний риторикага айланди.

Жозе Моуриньюнинг ирқчи баёнотлари юзасидан жиноий иш қўзғатиш, шунингдек, УEФА ва ФИФАга расмий шикоятлар юбориш ниятимиз борлигини расман билдирамиз», — дейилади клуб баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, «Фенербахче» ва «Галатасарой» учрашуви 0:0 ҳисобида якунланди.


KhojaМақола муаллифи
Муқова: championat.com

Изоҳлар

Is'hoqjon Ro'ziyev
25 feb
Sher yo'lbars deyish maqtashu maymun deyish xaqoratlashmi, balku u maqtagandur xD
Azizbek Rustamovich
25 feb
Juda injiq qaridi Mour
Futbol Uchun
25 feb
Бу қари тулки фаолиятини якунласа ҳам бўларди обрўси борида.
dessi anvar
25 feb
унга ишлаш ёқмаса рақибни ёки ҳақамларни айблайди ,бу клубдан кетиб компенсация пулини олишни осон йўли
From Earth
25 feb
Шаллақи