Мўйдин Мамазулумов: "Нефтчи" билан ўйинда ғалабага ҳақли эдик"

Narzulla Saydullayev
13 мар 2016
"Нефтчи" - "Навбаҳор" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳужумчиси Мўйдин Мамазулумов ўз фикрларини билдирди.

"Дерби барибир дерби. "Нефтчи" кучли жамоа, шу боис ўйинда яхши тайёргарлик кўргандик. Учрашувда рақибдан кўра кўпроқ вазиятлар яратдик, ғалабага ҳақли эдик. Аммо омадимиз келмади. Хатолар устида ишлаймиз ва кейинги баҳсларга тайёргарлик кўрамиз", - дейди Мўйдин Мамазулумов. 

"Навбаҳор" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia