

26 ёшли футболчининг янги шартномаси 2021 йил ёзига қадар амал қилади. Унинг олдинги шартномаси 2019 йилда тугаши керак эди.
«Шартномани узайтирганимдан хурсандман, бу жамоада ўйнаш ёқади. АПЛни ютиш учун меҳнат қилишда давом этиш керак.
«Челси» учун бу мавсум яхши ўтмоқда. Мураббий барчага ишонч сингдира олди», – дейди Мозес.
26 ёшли Мозес «Челси»да 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда.




