МТЖда туғилган кун, Санжар Турсунов - 28 ёшда!

Nadirkhuja Yuldashev
29 дек 2015
Дубай вақти билан соат миллари 00:01ни кўрсатиши билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари, "Ворскла" шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсуновни табрикладилар.
1986 йилнинг 29 декабрь куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган футболчига барча узоқ умр ва оилавий бахт доимо унга ёр бўлишини тиладилар.

Биз ҳам сайтимиз ўқувчилари номидан, футболчимизни табриклаймиз! Унга узоқ умрдан ташқари, тезроқ уйланиб, жажжидан-жажжи фарзандларни отаси бўлиб юришини тилаймиз!

Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: championat.asia