Мурикуи – 2013 йилнинг энг яхши легионер футболчиси!
Narzulla Saydullayev
26 ноя 2013
Бу йилги ОЧЛда энг кўп гол урган бразилиялик футболчи Мурикуи (Луиз Гильерме да Консейсао Сильва) ОФК томонидан “Йилнинг энг яхши легионер футболчиси” деб топилди.
Хитойнинг “Гуангжу Эвергранд” жамоаси аъзоси жорий мавсум ОЧЛда зафар қучиш билан бирга мазкур мусобақада 13та тўп киритишга муваффақ бўлди. У энг яхши легионер бўлиш учун курашда Деян Дамянович (“Сеул”) билан жамоадоши Дарио Конкани ортда қолдирди.