МЮ ўз ярим ҳимоячиси маошини икки баробарга оширмоқчи

Mirjalol Normatov
10 окт 2018
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард клуби билан шартномасини узайтиради.

"Metro" хабарига кўра, манкунианликлар Лингард билан музокараларга тайёрланмоқда ва унинг маошини икки баробарга оширишга тайёр турибди. Айни дамда у ҳафтасида 100 минг фунт маош олмоқда.

Лингард бу мавсум АПЛда 5 ўйинда қатнашди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Metro