МЮ ва ПСЖ собиқ хавбеки Европадан кетиши мумкин

Alisher
7 jan 2025
"Бока Хуниорс" Андер Эррера билан шартнома имзолаши мумкин.

Журналист Сесар Луис Мерлонинг ёзишича, Аргентина клуби 35 ёшли испаниялик ярим ҳимоячининг трансфери борасидаги музокараларда олдинга силжиди.

"Бока" "Атлетик"га расман таклиф бериб бўлди.

Эррерага узайтириш имконияти билан 2025 йилнинг декабрига қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилинди.


AlisherМақола муаллифи
Қопқоқ: x.com/CLMerlo

Изоҳлар