

1962 йилда таваллуд топган мутахассис футболчилик фаолиятида "Тунис", "Ганновер", "Бизерт", "Африкан" ва "Ал Аҳли" клубларида ишлаган. Тунис миллий терма жамоасида 11 учрашувда майдонга тушган. Мураббийлик фаолиятида "Тунис" клуби ва миллий терма жамоада ишлаган. Охирги пайтларда миллий терма жамоани бошқариб келаётганди. Энди тажрибали мураббий "Ал Жаиш"ни бошқаришга киришди. "Насаф"нинг ОЧЛ саралаш босқичидаги рақиби вазиятни ўнглаш учун шундай қарорга келди.



