Трансфермаркет маълумотларига кўра, беларуслик ҳимоячи Ярослав Макушинский "Бухоро" футболчисига айланди. У клуб билан 2024 йилнинг 31 декабрь санасигача шартнома имзолаган. Футболчи "Бухоро"нинг Хўжанддаги йиғинига йўл оладиган таркибига ҳам киритилди.
25 ёшли Макушинский фаолияти давомида "Энергетик-БГУ", "Вертикаль", "Белшина", "Смолевичи", "Локо Гомель", "Славия II", "Динамо Минск II" жамоаларида тўп тепган. Трансфермаркет портали унинг нархини 200 минг еврога баҳолаган.
Изоҳлар