

Булар дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳимоячи Шуҳрат Муҳаммадиев, ярим ҳимоячилар Шоҳруҳ Гадоев ҳамда Фарруҳ Сайфиевлардир. Қувонарли томони, етакчи ярим ҳимоячимиз Шоҳруҳ Гадоев қарйиб икки йиллик танаффусдан кейин яна бош жамоадан чақирув олди.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу босқичдаги ўзининг биринчи ўйинини 16 июнь куни ўтказади. Ўша куни терма жамоамиз Пхеньянда КХДР меҳмони бўлади.
Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсга 8 июндан бошлаб тайёргарлик кўради. 11 июнда "Бунёдкор" стадионида футболчиларимиз Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Тошкентдаги йиғин 14 июнга қадар давом этади, кейин эса жамоамиз Пхеньянга йўл олади.



