"Насаф" "Шабаб Ал Аҳли" билан қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди

Sherzod Nurmatov
20 окт 2025
Қарши клуби кўк рангли спорт формаларида майдонга тушади.

Элит ОЧЛ 3-тури доирасидаги "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви олдидан мусобақа расмийлари ва ҳар икки жамоа вакиллари иштирокида расмий йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида эртанги баҳсга оид ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг либос рангларига ҳам аниқлик киритилди.

Унга кўра:

"Шабаб Ал Аҳли" – тўлиқ қизил рангли либосда,

"Насаф" – тўлиқ кўк рангли спорт формасида ҳаракат қилади. 

Эслатиб ўтамиз, "Шабаб Ал Аҳли" – "Насаф" учрашуви 21 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Насаф" матбуот хизмати