

Умиджоннинг ҳозирги аҳволи ҳақида "Насаф" шифокори ахборот берди.
"Умиджон Эргашевга дастлабки тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Унга бош миянинг енгил чайқалиши ва лаб соҳасининг йиртилиши ташхиси қўйилди. Умиджон ҳозир жамоамиз билан бирга ва аҳволи қониқарли даражада. Эргашев яна бир бор тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан сўнг муолажалар тайинланади", - дейди Маъруф Бердиев.



