"Насаф" Туркияда Молдова клубига мағлуб бўлди

Omonjon To`xtamirzayev
20 фев 2025
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган Қаршининг "Насаф" клуби навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Анталия шаҳридаги 8-ўртоқлик учрашувида "аждарлар" Молдованинг "Балти" клубига қарши майдонга тушишди. Қизиқарли ўтган баҳсда рақиб зафар қучди. Дастлаб ҳисобни очган "Насаф", танаффусгача иккита тўп ўтказиб юборди. 

Эътиборлиси, биринчи бўлим охирида Жавоҳир Сидиқовнинг ўн бир метрлик нуқтадан йўллаган зарбасидан кейин рақиб дарвозабони тўпни қайтаришга муваффақ бўлди. 

Таъкидлаб ўтамиз, "Балти" жамоаси ўтган мавсум Молдова Суперлигасида 5-ўринни эгаллаган.


Халқаро ўртоқлик ўйини
"Насаф" 1:2 "Балти" (Молдова)
Голлар: Шароф Муҳитдинов 1:0 (5'), Обекоп 1:1 (38'), Мартинс 1:2 (41' пен)
Гол урилмаган пенальти: Жавоҳир Сидиқов 45'

"Насаф": 35.АбдувоҳидНеъматов, 5.ҒолибҒайбуллаев, 6.МуродбекРаҳматов, 8.ЗафармуродАбдираҳматов, 9.ЖавоҳирСидиқов, 14.ШарофМуҳитдинов, 22.ИгорьГолбан, 30.СуҳробНуруллоев, 33.БаҳодирҲалилов, 79.АзизжонАҳроров, 99.РубинҲебай.
Захирадан майдонга тушганлар: Олександр Воробей, ҲусайнНорчаев,ОйбекБозоров,АкмалМозговой,СардорБаҳромов, ДиёрбекАсомиддинов,ДавронебкУсмонов,ДилшодМуртазаев.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia