Назорат учрашуви: "Локомотив" (ёшлар) - "Олмалиқ" (ёшлар) 2:2

Narzulla Saydullayev
20 июл 2014
Кеча Дукентдаги спорт мажмуаси стадионида "Олмалиқ" ёшлар жамоаси пойтахтнинг "Локомотив" ёшлар жамоаси билан куч синашди.
Қизиқарли ўтган бу баҳсда жанговор 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. Жамоамиздан Дадахон Юсупов ва Шояд Муллажонов рақиб дарвозасини ишғол этди.

Ушбу баҳсда жамоа таркиби қуйидагича:

"Олмалиқ":
Аброр Каримов, Абдулазиз Абдуҳамитов, Шуҳрат Садирдинов, Шояд Муллажонов, Абдумалик Тошпўлатов, Пўлат Тулаков, Диёр Усмонхўжаев, Азиз Қурбонов, Дадахон Юсупов, Дониёр Набиев, Қадамбой Нурметов.

Захирадан майдонга тушганлар: Шоҳрух Эшбўтаев, Шуҳрат Содиқов, Алишер Усмонов, Достон Баҳромов, Алишер Акбаров, Ўткир Ғоипов, Мурод Ахатов, Муҳаммадқуддус Муталибхонов.

Ёшлар жамоамизнинг навбатдаги назорат учрашуви 25 июль куни Олмалиқ шаҳрида Фарғонанинг "Нефтчи" ёшлар жамоасига қарши ўтказилади. Ўйин 17:00да "Металлург" стадионида бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fc-olmaliq.uz