Неймар "Камп Ноу" стадиони тунелида Баррангага сув тўла идиш улоқтирди

Aslanov Jasurbek
18 апр 2016
"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Валенсия"га қарши Испания чемпионати 33-тур баҳсидан сўнг ўзини тутиб тура олмади.

Бразилиялик футболчи мағлубиятдан ғазабланиб, "кўр шапалаклар" ҳимоячиси Антонио Барранга билан жанжаллашди. Неймар кийиниш хонасига олиб борувчи тунелда Баррангага сув тўла идишни улоқтирди, аммо у "Валенсия" футболчисига тегмади. Лекин бу ҳаракат жанжалга сабаб бўлди. Бунгача Неймар майдонда Баррангага яқинлашиб унга бир нималар деган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca