

"Жозе Моуриньо - фантастик мураббий, аммо футбол жуда бешафқат, шу сабабли у клубни тарк этишига тўғри келди. У "Челси"га иккинчи марта келди, икки совринни қўлга киритди, аммо бизни тарк этди. Жамоа олға интилиши керак. Бу тўғрими? Буни фақат вақт ўтиши билан билиб олишимиз мумкин.
Фақат бир нарса дейишим мумкин: клубда атмосфера яхшиланди. Гус Хиддинк жамоада кичик ўзгаришлар қилди, аммо у мўжиза амалга ошира олмайди. Биз аввалгидек турнир жадвалининг пастки қисмидамиз, лекин кетма-кет учинчи ўйинда мағлуб бўлмаяпмиз. Гус клубни яхши билади" - дейди Микел.



