ОЧЛ. "Бунёдкор" ўз тарихида илк бор бир ўйинда 5та гол ўтказди

Narzulla Saydullayev
6 апр 2016
Кеча Осиё чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган "Зоб Аҳан" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Эрон клуби 5:2 ҳисобида зафар қучиди. Шундай қилиб, "Бунёдкор" бу мусобақада илк бор битта ўйинда 5та гол ўтказиб юборди.

Кеча ОЧЛда ўзининг 72-учрашувини ўтказган "қалдирғочлар" энг кўп голни 2009 йил гуруҳ босқичида "Ал Иттифоқ"дан қабул қилиб олишганди. Саудия Арабистонида ўтган баҳс 4:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланганди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia