ОК-2023. 1-турнинг энг яхши мураббийи - Петр Сегрт

Tolibjon Qosimov
17 jan 2024
Кеча, 16 январь куни Қатарда бўлиб ўтаётган Осиё Кубоги-2023да дастлабки тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

"Championat.asia" сайти ижодкорлари 1-турнинг энг яхшилари ва рамзий терма жамоасини тузиб чиқишди. Бирин-кетин энг яхшиларни эълон қилишда давом этамиз.

Сайтимиз ижодкорлари томонидан Тожикистон терма жамоаси устози Петр Сегрт биринчи турнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Тожикистон терма жамоаси ўзи фаворит деб ҳисобланмаган учрашувда Хитойни анчагина қийнаб қўйди. Қўшниларимиз кўплаб вазиятлар яратишди ва зарбалар беришди. Хитойликлар дарвозабони бўлмаганда эҳтимол тожиклар ғалабани илиб кетишлари ҳам мумкин эди. Гарчи ғалаба қозонган жамоалар кўп бўлганига қарамай, қўшниларимиз ўзларидан кучли деб баҳо берилган рақибга қарши устунлик қилиб мазмунли ўйин кўрсатганликлари сабаб хорватиялик мутахассис энг яхши деб топилди.

Петр Сегрт ўйинолди матбуот анжуманида барча журналистлар билан бирма-бир сўрашиб чиққанди.




Осиё Кубоги-2023 гуруҳлардаги ҳолат >>>>> ОК-2023


Tolibjon QosimovМақола муаллифи
Муқова: Championat.asia

Изоҳлар

JAHONGIR ISROILOV
17 jan 2024
Ютган жамоадан бўладида энг зўр мураббий
Тож
17 jan 2024
Хитойликлар дарвозабони бўлмаганида эмиш...ха,ха,ха. Дарвозабонсиз жамоа майдонга тушганини кўрганмисизлар?