Олич «Гамбург»га қайтиши мумкин

«Вольфсбург» футболчиси Ивица Олич ўз фаолиятини собиқ жамоаси "Гамбург"да давом эттириши мумкин.
35-ёшли ҳужумчи "бўрилар" сафини тез орада тарк этиши мумкин дея хабар бермоқда Германиянинг машҳур "Bild" нашри.

Эслатиб ўтамиз, Ивица Олич «Гамбург» таркибида 2007-2009 йиллар мобайнида ҳаракат қилган эди.

Манба: sports.ru