Оливер Торрес: "Фернандо Торрес ўзимга ишонишим кераклигини айтди"

Aslanov Jasurbek
26 дек 2016
"Атлетико" ярим ҳимоячиси, ҳозирда "Порту" шарафини ҳимоя қилаётган Оливер Торрес испан клуби ҳужумчиси Фернандо Торресга миннатдорчилик билдирди.

"Фернандо билан муносабатларимиз жуда яхши. У ҳар машғулотда жуда камтар. Доимо Фернандога яқин бўлишни истаганман. Торрес ўзимга ишонишим кераклигини айтган. У кўп қийналганини, аммо меҳнат ва хоҳиш эвазига барчасини енгиб ўтганини айтиб берган. Қийинчиликларга чидашга ҳаракат қиляпман, аммо ўйин амалиёти бўлмаса қийин. Жамоага ёрдам беришни истаганман, аммо имконият бўлмаган" - дейди Торрес.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com