

Шу тариқа, "Олмалиқ" олий лигада ўзининг энг йирик мағлубиятини қабул қилиб олди. Клуб 2008 йилдан буён мунтазам равишда олий лигада иштирок этиб келмоқда.
Ҳозирга қадар Олмалиқ шаҳри жамоасининг энг йирик мағлубияти 0:4 эди. 2010 йил "Насаф" ва 2013 йил "Нефтчи" "Олмалиқ" дарвозасига жавобсиз 4та гол урганди.
Шу кунга қадар "Олмалиқ" уч марта битта ўйинда бешта гол ўтказиб юборган эди: "Шўртан" (3:5), "Сўғдиёна" (2:5) ва "Локомотив" (2:5).




