Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди

Sherzod Nurmatov
17 июл 2025
Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Фулад" клуби дарвозабони Ўткир Юсупов Эрон грандига ўтмади.

Championat.asia ходими Толибжон Қосимов хабарига кўра, Эроннинг "Истиқлол" клуби "Фулад"да тўп тепаётган Ўткир Юсуповга таклиф билан чиққан, бироқ посбон "Фулад"да қолишни афзал билган.

Энди эса "Истиқлол" "Зенит" дарвозабони Юрий Лодигинни олишга ҳаракат қилмоқда.

34 ёшли Юсупов ўтган мавсум хузистонликлар сафида 29 ўйинда 28 та гол ўтказиб юборди ва 12 ўйинда дарвозасидан тўп олиб чиқмади. 

Маълумот учун, "Истиқлол" таркибида ўзбекистонлик икки футболчи – Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia