

Ўсмирлар терма жамоамиз Минск шаҳрига учиб кетди. Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоанинг Беларусга қарши ўртоқлик учрашувларининг дастлабкиси 25 июнда бўлса, иккинчи ўйин 27 июнь санасига белгиланган. Ўйинлар Минск шаҳрида бўлиб ўтади. Ҳар икки учрашув маҳаллий вақт билан 18:00да бошланиши белгилаб қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё чемпионатига финал босқичига ташланган қуръа натижасига кўра КХДР, Таиланд ҳамда Яман жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.
Олимхўжаев шогирдлари турнирни 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўйин билан бошлайди. 20 сентябрда Яман ва 23 сентябрь куни эса КХДРга қарши майдонга тушади.



