

“Ҳеч қандай эътирозларсиз айтиш мумкинки, Алиссон айни дамда дунёнинг энг яхши дарвозабони. Ўйинчилар учун катта суммалар сарф қилинаётган бир пайтда, ҳозир унинг аниқ трансфер суммасини белгилаш деярли имконсиз. Мен олдин ҳам айтгандим: Алиссон ажойиб дарвозабон, аммо ҳозирда у бебаҳо. У ажойиб салоҳиятга эга, рақибнинг ҳаракатини олдиндан ўқий олади”, — дейди Конти.



