Championat.asia сайти маълумотига кўра, 21 ёшли Асқаров Қозоғистоннинг "Турон" клубига ижарага берилади.
Беҳрузбек Асқаров 2023 йилги U-20 Осиё кубоги чемпиони, 2024 йил Париж Олимпиадаси иштирокчиси ҳисобланади. Ўтган мавсум "Пахтакор" сафида барча мусобақаларда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 1 та голли узатамани амалга оширди.
Туркистон шаҳрининг "Турон" клуби бошланаётган мавсумда ўз олдига катта мақсадларни қўймоқда. Таркибга бир қатор ўзбекистонлик ҳамда мухлисларимизга яхши таниш бўлган футболчилар жалб қилинмоқда. Рўйхатга эътибор қилинг:
Одил Абдумажидов
Хуршидбек Мухторов
Василий Совпель
Абинур Нуримбет
Лука Згурский
Беҳрузбек Асқаров
"Турон"ни айни пайтда беларуслик мураббий Виталий Жуковский бошқармоқда.
Изоҳлар