

Учрашувнинг 86 дақиқасида мезбон жамоа футболчиси Габриэль Коста четлатилди, бироз ўтиб бу қарорга эътироз билдирган бош мураббий Гильермо Сангинетти ҳам майдонни қизил карточка туфайли тарк этди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида "Альянса Лима" жамоасининг яна уч футболчисига қизил карточка кўрсатилди. Баҳс меҳмонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ҳакамлик туфайли трибунада оммавий тартибсизликлар келиб чиқди. Ҳакам стадионни полиция хизмати ходимлари ёрдамида тарк этди.
Перу профессионал ҳакамлар ассоциацияси Роман Бланконинг ишига ижобий баҳо берди ва уни "Фейсбук" тармоғи орқали табриклади.



