Пичоқланган Ямалнинг отасига нима бўлди?

Aslanov Jasurbek
17 aug 2024
Бир неча кун олдин Ламин Ямалнинг отаси Мунир Насрауини пичоқлаб кетишган эди.

Ушбу воқеа 14 август куни, Матаро шаҳридаги автомобил турар жой ҳудудида содир бўлган.

Тўрт жиноятчининг уч нафари гаров эвазига озод қилинган.

Уларнинг икки нафари ойда 2 марта судга кўриниш бериши ва малакатни тарк этмаслиги керак. Жиноятчиларнинг паспортлари олиб қўйилган ва жабрланувчига 300 метрдан яқинроқ келиш мумкин эмас.

Учинчи шахс футболчининг отаси билан мулоқот қилиши ёки унга 200 метрдан яқинроқ келиши тақиқланади.

Насрауига пичоқ урган жиноятчида товон пули билан озодликка чиқиш ҳуқуқи йўқ.

Унга қотилликка уриниш ва танага оғир жароҳат етказиш айблари қўйилган. Ҳужум уюштирган шахс 5-10 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Футболчининг отасига касалхонадан рухсат бериши. Унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.


Aslanov JasurbekМақола муаллифи
Муқова:

Изоҳлар

Umid Uuuu
17 aug 2024
Tiliga erk bergan ma s…a db urgan boldi, odatta bir ikki som korgan odamlada shunaqa holat boladi.
Dilmurod Umarov
17 aug 2024
Tezroq tuzalib ketsin