

Мезбонлар сафида рақиб дарвозасини ишғол этган хавбек Сергей Пиняев Россия ТЖда гол урган энг ёш футболчига айланди – 18 ёш-у, 4 ой ва 28 кунлик. Аввалги рекорд эса 2002 йил Югослваияга қарши баҳсда Дмитрий Сичев томонидан қайд этилганди – 18 ёш-у, 6 ой ва 23 кунлик.
Эслатиб ўтамиз, Пиняев “Локомотив М” шарафини ҳимоя қилади. У жорий мавсум РПЛда 3 баҳсда битта гол урди.




