ПСЖ "Кристал Пэлас" футболчисини нишонга олди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2023
Париж клуби "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Мишель Олисенинг шартномаси ҳолатини кузатиб бормоқда.

Франция чемпионлари 21 ёшли вингерни жорий мавсум давомида ўрганиб боради ва бирор амалий ҳаракатга киришиш борасида қарор қилади. Унинг амалдаги жамоаси билан битими 2026 йил ёзида якунига етади. 

Ушбу мавсумда "Пэлас" сафида 18 та ўйинда майдонга тушган Олисе 1 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. Асли Лондонда таваллуд топган ёш ҳужумчи "уч ранглилар"нинг турли ёш тоифасидаги терма жамоаларида ҳаракатланган. Ҳозирда унинг трансфер қиймати 22 млн еврога баҳоланмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Daily Mail