Раноккия "Интер"дан кетмоқчи эмаслигини айтиб ўтди

Tolibjon Qosimov
22 июл 2013
"Интер" марказий ҳимоячиси Андреа Раноккия клубни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
"Ҳар бир мавсум трансфер миш-мишлари билан бошланади. Бироқ менинг шартномам 2015 йил тугайди. Менинг биргина истагим "Интер"да қолиш ва бу ерда ўйнаш. Клубни фақат Италия кубогини ютиб тарк этиш, мағлубият билан тенг. Бундай бўлишини истамайман", — дейди 25 ёшли футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Раноккия "Зенит", "Наполи" ва "Милан"га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Ўтган мавсумда Раноккия 32 та ўйинда майдонга тушди, 2та гол урди, 1та голли пас оширди ва 12 та сариқ карточка олди.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com