Расман. Массимо Каррера “Спартак” бош мураббийи этиб тайинланди

Narzulla Saydullayev
18 авг 2016
Италиялик мутахассис Массимо Каррера Москванинг “Спартак” клуби бош мураббийи этиб тайинланди.

Бу маълумотни “қизил-оқлар” расмий сайти ҳам тасдиқлади. Аввалроқ, туркманистонлик мутахассис Қурбон Бердиевнинг “Спартак” клубини бошқариши айтилганди. Лекин якунда томонлар ўзаро бир битимга кела олишмади.

Натижада Бердиев “Ростов”даги ишини давом эттиради. Хабарда айтилишича, Каррера “Спартак” билан 2 йиллик шартнома имзолаган. Массимо Россия чемпионатининг дастлабки икки турида жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчиси сифатида ишлаган эди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: spartak.com