

"Бизга тажрибали футболчилар керак. Рейна нафақат майдонда, балки кийиниш хонасида "Милан"га ёрдам бера олади. Бу трансфер бизга фақатгина фойда учун хизмат қилади", - деди Мирабелли.
Бу мавсумда Рейна "Наполи" таркибида барча турнирларда 46 учрашувда майдонга тушди ва 42 гол ўтказиб юборди.



