Расман: Мозговой — "Пахтакор" футболчиси

Sherzod Nurmatov
3 фев 2026
Акмал Мозговой расман "Пахтакор" футболчисига айланди.

"Миллий терма жамоамиз ярим ҳимоячиси БААнинг "Банияс" клубидан "Пахтакор"га трансфер қилинди. Мозговой билан клубимиз ўртасида 2027 йил охиригача мўлжалланган шартномага имзо чекилди", – дейилади "шерлар" матбуот хизмати хабарида.

Акмал ҳозирга қадар Суперлигада 163 ўйинда 13 гол муаллифи бўлган. Осиё клублари мусобақаларида 30 беллашувда 5 тўп киритган. Миллий терма жамоа таркибида эса 21 баҳсда 1 гол муаллифига айланган.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати